Ғазода гепатит А билан касалланганлар сони ортиб бормоқда
Олам
−
21 Январь
4602Ғазо секторида тоза сувдан фойдаланиш чеклангани сабабли гепатит А билан касалланганлар сони кўпайган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус “Х” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
ЖССТ Бош директори касалликларга ташхис қўйиш учун шароит йўқлиги, таҳлил учун лабораториялар йўқлигини таъкидлади.
"Ғайриинсоний яшаш шароити, ичимлик сувининг деярли йўқлиги, носанитар ҳожатхоналар ёки атроф-муҳитни тоза сақлашнинг иложи йўқлиги - гепатит А нинг янада кенгроқ тарқалишига олиб келяпти. Касалликни аниқлаш учун тиббий асбоб-ускуналар ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлади. Ишлайдиган лабораториялар йўқ. Биз тиббий ёрдам ва соғлиқни сақлашдан тўсиқсиз ва хавфсиз фойдаланишга чақирамиз”, дейди Гебреисус.
Унининг айтишича, гепатит А, вирусли жигар инфекцияси одатда енгил, лекин баъзида оғир касалликларга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида Ғазодаги қочқинлар лагерида камида 360 минг кишида юқумли касаллик қайд этилган эди.
LiveБарчаси