Ғазода бир сутка ичида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Олам

image

Исроилнинг ўққа тутилиши оқибатида Ғазода бир сутка ичида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда анклав ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Исмоил ас-Савабта “Al Jazeera” телеканалига берган интервюсида маълум қилди. 

“Исроил самолётлари ҳозирда ҳам огоҳлантирмасдан тинч аҳоли уйларига зарба беришда давом этмоқда. Гап бир сутка ичида 200 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида кетмоқда”, деган Исмоил ас-Савабта.

Шунингдек, у ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазо секторида гуманитар сулҳ тузиш бўйича келишувни изоҳлар экан, ундаги асосий қисм – “Исроил фаластинлик тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатади” бандини эслатма қилган. Унинг қўшимча қилишича, анклав аҳолиси кўпроқ инсонпарварлик ёрдамига, жумладан, сув ва озиқ-овқатга муҳтож.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар беришича, Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 828 га етган. Шунингдек, ракета ҳужумлари оқибатида 205 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 62 журналист ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Ғазо секторининг 33 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган, уларнинг 75 фоизи болалар ва аёллар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири идораси ҲАМАС билан сулҳга эришилганини маълум қилган, ҲАМАС ҳам буни тасдиқлаганди. Бироқ кейинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вақтинчалик сулҳга эришилган бўлса-да, ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳалок бўлди Ғазо ҲАМАС тинч аҳоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг