Ғазода бино қулаши оқибатида 21 нафар Исроил аскари ҳалок бўлди
Олам
−
23 Январь
8384Ғазо секторининг жанубидаги портлашдан сўнг бино қулаши оқибатида 21 исроиллик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Ҳагарий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бинонинг қулашига сабаб бўлган портлаш ҲАМАСнинг танкка қарши қўлбола гранатадан Исроил танкини ўққа тутиши оқибатида содир бўлган. Ҳагарийнинг айтишича, Исроил ҳарбийларининг ҳудуддаги вазифаси ҲАМАС инфратузилмаси таркибига кирувчи биноларни йўқ қилиш бўлган. Ҳужумга учраган танк ушбу операцияни амалга ошираётган ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаган.
Ҳагарий ҳалок бўлганлар орасида кўплаб захирадаги аскарлар ҳам бўлганини айтган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ушбу йўқотишни изоҳлар экан, ўз мамлакатининг армияси тўлиқ ғалабага қадар ҲАМАСга қарши курашни давом эттиришини маълум қилди. Нетаньяхунинг ваъда беришича, Ғазо сектори жанубидаги бинонинг қулаши оқибатида 21 аскар ҳалок бўлган воқеа текширилади.
ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 219 нафарга етган. 1200 дан ортиқ ҳарбий жароҳатланган. DPA агентлигининг қайд этишича, 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга кенг кўламли ҳужумидан сўнг ҳалок бўлган исроиллик ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 556 кишини ташкил этади.
LiveБарчаси