Ғазода 43,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
31 Октябрь
3042023 йил октябрь ойидан бери Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари оқибатида Ғазо секторида 43,2 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2023 йил октябрь ойидан бери 43 204 нафарга етди, яна 101 641 киши жароҳат олди”, дейилади баёнотда.
Вазирлик 24 соат ичида Ғазода Исроил бомбардимонлари оқибатида 41 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 131 киши жароҳат олганини ҳам қўшимча қилди.
Шунингдек, сўнгги 48 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторида 5 та оилани қирғин қилгани, 96 киши ҳалок бўлгани ва 277 киши яралангани ҳам таъкидланди.
Исроил эса Фаластин томонидан ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисидаги маълумотлар ёлғон эканлигини иддао қилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти урушдан вайрон бўлган Ғазо секторида болалар ва ногиронлар тобора даҳшатли шароитларга дуч келаётгани, шифохонадаги беморлар эвакуация кечикиши туфайли вафот этаётганини маълум қилганди.
Муҳаммад Ҳодиев