Ғазода 150 нафар шифокор ҳалок бўлди - Фаластин
Олам
−
08 Ноябрь 2023
5075“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти ходими душанба куни Ғазодаги қочқинлар лагерига уюштирилган зарбада оиласи билан бирга ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди.
Шифокорнинг исми Муҳаммад Ал-Ахел эди. У 6 ноябрь куни бир неча оила аъзолари билан бирга ўлдирилган. Ташкилотнинг билдиришича, ходим икки йилдан ортиқ вақт давомида лаборант бўлиб ишлаган ва бомба келиб тушган вақтда Ал-Шайт қочқинлар лагеридаги ўз уйида бўлган.
“Ғазо бўйлаб ночор одамлар оила аъзоларини, уйларини ва ҳаётларини йўқотишда давом этмоқда. Дунё етакчилари эса арзирли чора кўрмаяпти”, дейди ташкилот вакили.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотларга кўра, Ғазода 7 октябрдан бери 16 та тиббиёт ходими ҳалок бўлган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Исроил ҳужуми 150 нафар тиббиёт ходимининг ўлимига ва 27 тез ёрдам машинасининг йўқ қилинишига ёки ишдан чиқишига олиб келганини айтмоқда.
Шунингдек, Ғазо секторига берилган зарбалари натижасида 16 касалхона ва 32 бирламчи тиббий ёрдам маркази ўз фаолиятини тўхтатган.
Маълумот учун, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10,3 мингдан ошди, 25 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Турли манбаларга кўра, 150 га яқин исроиллик ҲАМАС томонидан асирга олинган бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг ўзи Ғазо секторида 200-250 га яқин маҳбус борлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил-Фаластин можароси авж олган 7 октябрдан бери блокада остидаги Ғазо секторида 38 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлган.
LiveБарчаси