Ғазо секторида БМТ ходимлари ҳалок бўлди
Олам
−
12 Октябрь 2023
8446Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазо сектори блокадасида 11 нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.
“7 октябрдан бери Ғазода 11 нафар ходимимиз ҳалок бўлганини катта қайғу билан эълон қиламиз”, дейилади хабарда.
Агентлик ҳисоботида қайд этилишича, БМТ вакилларидан баъзилари оилалари билан бирга уйларида ўлдирилган.
“Баъзилар ўз уйларида оилалари билан ўлдирилган. UNRWA бу йўқотиш учун қайғуда. Ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”.
Сўнгги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар оқибатида 1200 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 5 минг киши яраланган. Исроил томонидан қурбон бўлганлар эса 1200 нафарга етган. 2600 одам эса жароҳатланган.
LiveБарчаси