Газдан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади
Жамият
−
28 Октябрь 2022
5080Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иссиоқхоналарнинг газдан узилиши масаласини ўрганишни Администрация раҳбари Сардор Умурзоқовга топширгани ҳақида хабар берган эдик. У ўз навбатида мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.
Маълум бўлишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.
Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилган.
Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.
LiveБарчаси