“Газ заправка”ларнинг иш вақтига чеклов ўрнатилди
Жамият
−
25 Февраль 2021
10073Ўзбекистон бўйлаб автотранспорт воситаларига газ тўлдириш шохобчаларининг ишлаш вақтига чеклов киритилди. Бу ҳақда “Hududgazta'minot” АЖ маълум қилди.
Акциядорлик жамияти ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини соат 05:00 дан – 15:00 оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраган.
Чеклов ўрнатилишига жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари мамлакатга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида, республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Қайд этилишича, бундай шароитда табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда. Табиий газ эса биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь