Ўзбекистонда газ “заправка”лар 24 соатлик иш режимига қайтяптими?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистондаги газ “заправка”лар фаолиятига айрим чекловлар киритилганди. Эндиликда ижтимоий тармоқларда мамлакатдаги ҳаво ҳарорати илий бошлаши фонида “заправка”лар 24 соатлик иш режимига қайтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев билан боғланди.

Унга кўра, мамлакатдаги “заправка”ларнинг 100 фоизи 24 соатлик иш режимига ўтгани ҳақиқатга тўғри келмайди. Лекин мутахассисларнинг текширувлари, газ босими билан боғлиқ ҳолат ва Гидрометеорология агентлигининг об-ҳаво тўғрисидаги хулосасидан сўнг, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари тўлиқ ишлай бошлаши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш соатларига чекловлар ўрнатилганди. Энергетика вазирлиги республикадаги барча метан “заправка”лари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлашини хабар қилганди. Орадан кўп ўтмай, 12 декабрдан мамлакатга совуқ об-ҳаво массаси кириб келгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлай бошлади. 13 декабрь куни эса Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги “метан заправка”лар фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди. Ушбу ҳудудлардаги 1179 та “заправка”дан 547 таси ишлаётгани маълум қилинди. Орадан икки кун ўтиб, кеча, 15 декабрда қўшимча чекловлар юмшатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг