Газ “заправка”да навбатда турган ҳайдовчилар ўртасида жанжал чиқди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон тумани "Даҳанақақир" МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида фуқаролар O.Ж. ва  Б.У. ўртасида келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Ҳолатга О.Ж.нинг яқин қариндоши O.T. ҳам аралашган.

Мазкур ҳолат шу ерда жамоат тартибини сақлаётган туман ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

9 февраль кунги суд-тиббий экспертиза хулосасида ушбу фуқароларнинг ҳар бирида енгил шикастлар тоифасига кирувчи жароҳатлар аниқлангани сабабли, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан баённома расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Данғара туманидаги газ “заправка”да содир бўлган жанжал оқибатида 23 ёшли йигит вафот этган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Фарғона заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг