Газ ва нефть маҳсулотлари бўйича текширувлар ўтказиляпти
Жамият
−
07 Август 2019
4288Ўзбекистонда айрим ташкилотчилар ўзларининг ҳамкорлари – истеъмолчиларни алдаш ва талон-тарож қилиш орқали ривожланишга ҳаракат қиляптилар.
Бундай ҳолатлар, жумладан, “Ўзнефтгазинспекция” томонидан нефть маҳсулотлари ва газни ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини ўрганиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июлида Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилган текширишларда қатор жиддий қонунбузарликлар фош этилди.
Мисол учун, Чиноз туманидаги “Пахта нефть базаси” МЧЖ томонидан фермерларга ёқилғи тақсимлаш пайтида 81 минг 365 литр камомад юзага келганлиги, шунингдек, ортиқча 140 литр ЭКО дизел ёқилғиси мавжудлиги аниқланган. Ҳисоботлардаги маълумотлар ва дизел ёқилғисини амалда қўллаш ўртасида 854 минг 730 литр номувофиқлик пайдо бўлган. Шунингдек, техник ва метрологик сингари бошқа камчиликлар ҳам аникланди.
Агар истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларни бажариш борасида аниқ далилларга мурожаат этадиган бўлсак, Охунбобоев номидаги ФЁТП №13 12 минг 235 литр, ФЁТП №11 51 минг 209 литр, Ҳ.Олимжон номидаги ФЁТП №41 7 минг 130 литр, Тошовул номли ФЁТП №36 10 минг 791 литр ёқилғи камомадига йўл қўйган.
Фермерларга ёқилғи тарқатиш пунктларида аниқланган ортиқча ЭКО дизел ёқилғилари ҳақида гап кетганда, бундай ҳолатларга Абай номидаги ФЁТП №22 (63 литр), Улуғбек номидаги ФЁТП №8 (77 литр) йўл қўйилганлиги маълум бўлган.
Талон-тарож этиш орқали бойиш фактлари Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида ўтказилган текширишлар жараёнида ҳам аниқланди. Жумладан, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ фермерларга ёқилғи тақсимлаш пунктида экологик тоза дизел ёқилғиси камомади 200 литр, АИ-80 маркали бензин камомади 8 минг 190 литрни ташкил этиши маълум бўлди. Шунингдек, бу ерда 8 минг 44 литр ортиқча дизел ёқилғиси мавжудлиги аниқланиб, мазкур турдаги ёқилғининг ҳақиқий таъминоти ва ҳисоботлардаги рақамлар ўртасидаги фарқи 40 минг 5 литрни ташкил этиши аниқланди.
Текширувлар вақтида худди шундай қонунбузарликларга “Турон” ФЁТП - №1, “Навбаҳор” ФЁТП №20, Мирзо Улуғбек номли ФЁТП №37 ҳамда “Ачамайли” “Ачамайли” №77 да йўл қўйилгани маълум бўлди.
Айни бир вақтнинг ўзида ёқилғи тақсимлаш пунктларида сақланаётган нефть маҳсулотларининг сифати ҳам ўрганилган. Ушбу мақсадда олинган намуналар ҳозирги кунда “Ўзнефтгазинспекция” кимё-назорат лабораторияларида назоратдан ўтказилмоқда.
Қайд этиш керак, табиий газдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган субъектларда бу борада қонунларга риоя этилишини ўрганишга қаратилган назорат тадбирларини ўтказиш ҳам муҳимдир. Хусусан, бу жараёнда бешта улгуржи истеъмолчи газ қувурларига ноқонуний уланиб олгани аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан тезкор ҳисоб-китоблар олиб борилиб, қоидабузарлар ҳисобига 11 миллион 807 минг м3 табиий ёзилди.
Олмалиқ шаҳридаги “Фруит интенсив“ оҳак ишлаб чиқариш корхонаси ана шундай йирик ҳуқуқбузарлардан биридир. Ушбу корхона газ таъминоти шохобчаси билан шартнома тузмасдан 1 миллион 323 минг м3 газни ноқонуний ишлатган. Худди шундай ноқонуний йўл билан Юқори Чирчиқ туманидаги “Сифат оҳак бизнес” оҳак ишлаб чиқариш корхонасида ҳам 501 минг м3 табиий газ истеъмол қилинган.
Суюлтирилган газни аҳоли уйлари ва ижтимоий муассасаларга белгиланган тартибга мувофиқ етказиб берилиши юзасидан ҳам жиддий таҳлил ўтказилади.
Афсуски, бу борада ҳам қонунбузарликлар аниқланди. Хусусан, “Тошкент вилояти буйича газ таъминоти” минтақавий филиалининг “Бўка газ таъминоти” бўлими фаолияти текширувдан ўтказилганда, умумий ҳажми 170 минг 42 кг бўлган мақсадга кўра фойдаланилмаган газ баллонлари мавжудлиги фош этилган.
Бундан ташқари, текширув вақтида ушбу бўлимда 2019 йил январь-июнь ойларида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилиши пайтида 2 минг 360 кг камомадга йўл қўйилгани аниқланди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида истеъмолчиларга газ етказиб берилгани тўғрисидаги ҳисобот варақаларида имзоларни қалбакилаштирилгани ҳам таққослаш йўли билан аниқланди. Яъни, аксарият ҳолларда, уй эгалари ўрнига бўлим ишчиларининг ўзлари имзо чекканлар. Бундан ташқари, 140 минг 740 кг суюлтирилган газга доир ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатларидан йўқотилган. Яъни, қўпол қоидабузарликлар, шу жумладан ҳисоботни сохталаштириш ҳолатларига йўл қўйилган. Бундай сохта тадбиркорлар шу тарздаги қонунбузарликлар билан бойиш мумкин ва улар ҳеч қачон фош этилмайди, деб ўзларини ишонтирадилар. Бироқ, бундай бўлмайди. Текширишларда аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг банк тизимига етиб бермаслик фактлари ҳам аниқланди. Газ бўлимларининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-май ойлари мобайнида аҳолига суюлтирилган газни сотишдан олинган 71 млн сўм ёки 13 минг 360 кг газ ҳаққи “Халқ банки”га тўлиқ топширилмаган.
Бу каби жиддий қонунбузарликларга нафақат Тошкент вилоятида, балки Андижон, Самарқанд, Хоразм, Наманган вилоятларида ҳам йўл қўйилган. Жумладан, жорий йилнинг 24-25 июль кунлари Андижон вилояти ҳудудида нефть маҳсулотларидан фойдаланишнинг қонунийлигини ўрганиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирларда қатор техник нуқсонлар ва камчиликлар, камомад ва ортиқча маҳсулот мавжудлиги каби ҳолатлар аниқланди.
Жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари ҳам натижа берди.
Бу ерда аҳолига суюлтирилган углеводород газининг имтиёзли нархларда аҳолига етказиб бериш масаласи ўрганилди. Тадбир вақтида, суюлтирилган газнинг асоссиз чиқариб ташланиши 312 минг 938 кг, мавжуд маиший газ баллонларида ва махсус автотранспорт воситаларида ва хисоб-фактураларда 23 минг 120 кг газ ортиқча газ борлиги, 5 минг 112 кг суюлтирилган газ етишмаслиги аниқланди.
Хоразм вилоятида ўтказилган текширишлар ҳам юқоридаги каби камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.
Мисол учун, “Шовот” ГТПда технологик йўқотишларни ҳисоблаш нотўғри қўлланилиши оқибатида 26 минг 560 кг суюлтирилган газ асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилган. Насос тизимига 2 та монометр ўрнатилиши шарт бўлгани ҳолда, амалда 1 та монометр ўрнатилган. Сақлагичлардаги суюлтирилган газ миқдорини кўрсатувчи ўлчов асбоблари мавжуд эмас. Натижада 2019 йил январь-июнь ойларида Янгибозор туманига етказиб берилиши режалаштирилганидан 17 минг 90 кг суюлтирилган газ кам етказиб берилган. Оқибатда, аҳолининг 854 уйи суюқ газсиз қолган. Шунингдек, асоссиз равишда 7 та маиший газ баллонидаги 140 кг суюлтирилган газ ҳисобдан чиқарилган бўлса, 8 та маиший газ балоннидаги суюлтирилган газ камомади 60 кг ни ташкил этган.
Ушбу салбий ҳолатлар шунки кўрсатадики, ҳозирда барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳалол ва самарали меҳнат ортидан даромад олишга ҳаракат қилмаяпти. Аммо, бундай ҳаракатлар учун жазо муқаррарлиги шубҳасиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь