Гаттузо Саудия клубига устозлик қилиши мумкин
Спорт
−
21 Май
1642Италия терма жамоасида жаҳон чемпиони бўлган собиқ футболчи, “Милан” ва “Наполи” клубларининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, 46 ёшли мутахассис Бурайда шаҳрининг “Аль-Тавун” клубига мураббий этиб тайинланишга яқин турибди.
Гаттузонинг сўнгги иш жойи Франциянинг “Марсель” клуби бўлди. У Марселни 2024 йилнинг февралида тарк этган.
Саудия Арабистони Про-лигасининг жорий мавсумида Периклес Шамуска бошчилигидаги “Аль-Тавун” турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Про-лигада пойтахт Ар-Риёднинг “Ал-Ҳилол” клуби аллақачон чемпионликни расмийлаштириб бўлган.
LiveБарчаси