Ғарбнинг хархашаси чегарадан чиқмоқда – Лавров
Олам
−
03 Февраль 2021
10023Россиялик мухолитфатчи Алексей Навальний билан боғлиқ вазият юзасидан Ғарбнинг хархашаси чегарадан чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Иордания Бош вазири билан бўлган музокаралардан сўнг гапирган.
“Ғарбда нафақат Навальний билан боғлиқ вазият, балки умуман Россия ҳақида сўз борганда нима содир бўлаётганидан қатъий назар, ушбу воқеалар “ўзгача” ва бир томонлама ёритилади. Навальнийнинг суди билан боғлиқ биз эшитаётган ваҳима, албатта ҳаддан ташқари чегарадан чиқиб кетди”, дейди Ташқи ишлар вазири Лавров.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 февраль куни Москва суди Федерал жазони ижро этиш хизматининг илтимосини ижобай қондириб, россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийни шартли жазосини реал жазога ўзгартирди. Эндликда мухолифат етакчиси аввал бошида ўзига тайинланган 3,5 йиллик жазонинг 2,5 йилдан ортиғини умумий жазони ўташ калониясида ўтказади.
Ушбу суд қароридан сўнг, бир қатор Ғарб давлатлари жумладан, АҚШ Давлат департаменти, Германия ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Франция Президенти Навальнийни дарҳол қўйиб юборишни талаб қилиб чиққан эди.
Навальнийни суд қилиш жараёнида эса 20 га яқин давлат дипломатлари қатнашди. Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова элчиларнинг ушбу хатти-ҳаркатларини мамлакат ички ишларига аралашиш, деб атади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь