Ғарблик “дўст”ларингизга ишонманг – Россия Арманистонга “насиҳат” қилди
Олам
−
06 Декабрь 2023
7507Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон фуқароларини ғарбликларнинг ёлғонларига ишонмасликка чақирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова бугун бўлиб ўтган брифингда сўз очди.
"Ғарб алдашни билади. Мен арман халқининг яна ғарблик "дўстлари"га алданиб қолишини истамайман", деган у.
Мисол тариқасида Захарова Франция томонидан Арманистонга ҳарбий техника етказиб берилишини тилга олган.
“Францияга келсак, бу ACMAT Bastion зирҳли машиналари ликвид эмас. Арманистонга сохта қуроллар Ғарб томонидан етказиб берилади. Нега у сохта? Чунки турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган бу ҳарбий техника ҳеч қачон мудофаа қобилиятини оширишга ҳисса қўшгани йўқ”, дея қўшимча қилган Захарова.