Ғарбдан бошпана сўраган россияликлар сони рекорд даражага етди 

Олам

image

Россияликлар Украинага қарши урушга бормаслик учун Ғарб давлатларидан оммавий равишда бошпана сўрамоқда. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги разведка хизмати маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган Россия фуқаролари томонидан жўнатилган сўровлар сони рекорд даражага етган. Вазирлик ўз ҳисоботида уларнинг умумий миқдорини очиқламаган.

"Жорий йилнинг март ойида  Россия ҳарбий бўлинмасини рухсатсиз тарк этиш бўйича 684 та жиноий иш қўзғатилган. Февраль ойидан буён юқори динамика кузатилмоқда – ўшанда тарихда биринчи марта бунга ўхшаш етти юздан ортиқ ишлар кўрилганди. Бу, шунингдек, русларнинг жанг қилиш истаги йўқолиб бораётганини кўрсатади. Жами, сафарбарлик бошланганидан бери судларга 7,4 мингга яқин қоидабузарлик ҳолати келиб тушган. Қоидабузарликнинг аксари Москва (496 та ҳолат), Свердловск (258) ва Оренбург (255) вилоятларидан", дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳарбий суд ва шартли жазога тортилган кўплаб аскарлар яна фронтга қайтарилган. 

"Украинада уруш бошланганидан бери 4431 нафар россиялик Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилган . Айни пайтда уларнинг фақат ярми бўйича қарор қабул қилинган. Шу билан бирга, Россия Федерациясининг 1905 нафар фуқаросининг сўровлари кўриб чиқилиши учун уларга виза берган мамлакатларга юборилди. Маъқуллаш даражаси доимий равишда пасайиб бормоқда", дейилади ҳисоботда.

Март ойида Франция суди биринчи марта сафарбарлик хавфи остида бўлган Россия фуқаросига бошпана беришга рози бўлган. Шу билан бирга унинг исми ошкор этилмаган. Баъзи манбалар, уруш бошидан бери 817 мингдан 922 минггача одам Россияни тарк этганини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг