Ғарб Зеленскийни алмаштирмоқчи – Россия разведкаси

Олам

image

Қўшма Штатлар Владимир Зеленскийни Россия билан музокаралар олиб бориш учун мақбулроқ бўлган бошқа украиналик сиёсатчи билан алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати матбуот бюроси хабар берди.

Ташқи разведка хизмати томонидан олинган маълумотларга кўра, Зеленскийнинг алмаштирилиши “Россиянинг стратегик мағлубияти” ҳақидаги умидларнинг бефойдалиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россиянинг стратегик мағлубияти ҳақида умидларининг бефойдалигини англаган Оқ уй, ҳеч иккиланмасдан Зеленскийни тарихнинг ахлатхонасига ташлайди ва унинг ўрнига Москва билан тинч музокаралар олиб бориш учун мақбул бўлган украиналик сиёсатчилардан бирини қўйиш орқали можарони ҳал қилади”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Вашингтон нуқтайи назарида Зеленскийнинг ўрнига энг муносиб номзод Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийдир.

“Вашингтон учун энг муносиб номзод Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний ҳисобланади”, дея аниқлик киритди матбуот бюроси.

Ташқи разведка хизматининг бундай фикрга келишига жорий йилнинг 20 майидан, яъни амалдаги давлат раҳбарининг қонуний президентлик муддати ўз якунига етганидан буён, улар Владимир Зеленскийнинг қонунийлиги тўлиқ Ғарб кўмагига боғлиқ деб ўйлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Владимир Зеленскийни гарчи расмий равишда унинг давлат раҳбари сифатидаги ваколати 20 майда тугаган бўлса ҳам уни Украина Президенти деб ҳисоблашда давом этишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Зеленский Ғарб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг