Ғарб разведкаси Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш учун террорчилар билан ҳамкорлик қиляпти – Наришкин
Олам
−
24 Май
11795АҚШ ва Британия разведка хизматлари Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириш учун террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай фикрни Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин бугун, 24 май куни Бишкекда ўтган МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишидан сўнг журналистларга билдирди.
“Бир неча йил олдин америкаликларнинг Афғонистондан анча шармандали қочиб кетганига қарамай, Британия ва Америка разведка хизматлари нафақат Афғонистонда, балки у билан чегарадош Марказий Осиё давлатлари ва умуман бошқа Евросиё давлатларида ҳам вазиятни беқарорлаштириш мақсадида яширин террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмаяпти”, деган у.
Наришкиннинг айтишича, "Ал-Қоида” ва ИШИД каби террорчилик тузилмалари АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари фаолиятининг маҳсулидир.
“Бугунгача бу махсус хизматлардан Сурия энг ёрқин, аммо ягона мисол эмас, Афғонистон эса бу борада энг кўп зарар кўрган давлатдир”, дейди Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги мазкур йиғилишда қатнашган Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников “Крокус Сити Ҳолл”даги теракт буюртмачилари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасидаги муносабатларга путур етказмоқчи бўлганини айтганди.
LiveБарчаси