Ғарб Киевга украиналик қочқинларни қайтаришда ёрдам бермайди

Олам

image

Ғарб давлатлари Киевга ўз ҳудудида ҳарбий хизматга мажбур қилинган қочқин украиналикларни топишда ва уларни Украинага жўнатишда ёрдам беришдан бош тортди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳақда иттифоқчилардан икки томонлама учрашувлар доирасида сўраган. Бироқ, Польшадан Венгриягача бўлган мамлакатлар сиёсатчилари уруш давом этар экан, украин қочқинларини ўз ватанларига юбормасликларини айтишган. 

Украина расмийларининг маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан бошлаб 650 мингга яқин сафарбарлик ёшидаги эркаклар чет элга кетишган. Ҳарбий хизматчиларнинг етишмаслиги шароитида Киев уларни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда. 2024 йил 23 апрелдан бошлаб чет элдаги Украина дипломатик ваколатхоналари Украинага қайтиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришдан ташқари, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга консуллик хизматларини кўрсатишни тўхтатди.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба буни мамлакатда уруш давом этаётгани ва чет элда бўлиш сафарбарлик остида бўлган фуқароларни ватан олдидаги мажбуриятларидан озод қилмаслиги билан изоҳлади. 

"Одамларимиз чет элда ўтириб, узоқ фронтда кимдир жанг қилади, бу давлат учун жонини фидо қилади, деб ҳисобласа, лекин шу билан бирга, ушбу давлатдан хизматлар олса, бундай иш бўлмайди", деди Дмитрий Кулеба.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (UNHSR) маълумотларига кўра,  2022 йил февраль ойидаги Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин мамлакатни тарк этган 6 миллионга яқин украиналиклар хорижда қочқин бўлиб қолмоқда. Украина Марказий банкининг прогнозларига кўра, 2024 йилда яна 400 минг киши мамлакатдан чиқиб кетади.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Киев Ғарб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made