Ғарб хушламаётган Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига бориши маълум бўлди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Балидаги “Катта йигирматалик” G20 саммитида шахсан иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 18 август куни Индонезия Президенти Жоко Видодо “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Си Цзинпин келади. Президент Путин ҳам менга келишини айтди”, дея Видодо сўзларини келтиради агентлик. 

Индонезия президенти, шунингдек, йирик давлатлар раҳбарлари ўртасида мулоқот учун етарли жой бўлиши кераклигини айтган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги агентликнинг давлат раҳбарининг саёҳат режалари бўйича изоҳ бериш сўровига жавоб қайтармаган. Қайд этилишича, Си Цзиньпин 2020 йилда коронавирус пандемияси бошланганидан бери мамлакат ташқарисига чиқмаган.

18 август куни Кремль матбуот хизмати Путин Видодо билан телефон орқали гаплашгани, жумладан Балидаги G20 саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар берди.

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида оффлайн режимда ўтказилади. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Путин тадбирда шахсан иштирок этиш ё этмаслиги масаласи ҳал қилинмаганини қайд этганди.

Украинада Путин G20 саммитига борса, Президент Владимир Зеленский ҳам Индонезияга бориши мумкинлиги айтилди.

Қайд этиш керакки, Россия Президенти Путин Украинадаги уруш сабаб, Хитой раиси Си Цзиньпин эса Тайвань боғлиқ вазият сабаб Ғарб давлатларининг танқидларига учраяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг