Ғарб Исроилнинг Ғазодаги ваҳшийликларига кўз юммоқда – Ҳоқон Фидан

Олам

image

Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан сионистларнинг Ғазодаги ваҳшийликлари қаршисида Исроилнинг ҳомийси бўлган Ғарб давлатлари тўлиқ сукут сақлаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Yeni şafak” маҳаллий нашри хабар берди. 

Вазир бу ҳақда Босния ТИВ раҳбари Элмедин Конакович билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида сўз очган. У Исроилнинг Ғазо секторидаги тинч аҳолига қарши ҳужумларининг олдини олиш ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талабини қўйиш зарурлиги ҳақида гапирди. 

“Исроилнинг Ғазодаги қонунбузарлиги қаршисида жим туриш, дунёдаги бошқа қонунбузарликларга "яшил чироқ ёқиш" билан баробар. Биз Ғазо секторидаги нишонга олинган шифохона ва мактабларнинг бомбардимон қилиниши борасида жим туролмаймиз. Биз бу қирғинни тўхтатиш ва ваҳшийликка чек қўйиш учун қаттиқ ҳаракат қиляпмиз. Исроилнинг ҳужумлари зудлик билан тўхтатилиши ва икки давлат келишуви имкон қадар тезроқ амалга оширилиши керак”, дейди Ҳоқон Фидан.

Эслатиб ўтамиз,15 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган “Фаластин учун ягона юрак” саммитида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси барча давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини Ғазода ўлдирилганлар ва оммавий қирғин давом этаётган бир пайтда овози бостирилган ва ўчирилганларнинг овози бўлишга чақирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия Исроил Ғазо Ҳоқон Фидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг