Ғарб давлатлари янги жосуслик хавфи ёқасида – “The Daily Telegraph”

Олам

image

Ғарб давлатлари илмий-техникавий жосуслик муаммосининг кескин кучайишига дуч келмоқда. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” нашри ёзмоқда.

МИ5 контрразведка хизмати раҳбари Кен Маккаллумнинг маълум қилишича, у бу масалада Австралия, Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Янги Зеландия разведка хизматлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.

"Буюк Британия бошқа мамлакатларнинг бизга устунлик берадиган нарсаларни ўғирлашга бўлган уринишлар сони кескин ошганини қайд этди. Ҳозир бешта давлатда ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда", дейди Маккаллум.

МИ5 раҳбарининг фикрича, дунё келажагини сунъий интеллект, квант ҳисоблаш ва синтетик биология каби соҳаларда етакчи давлатлар белгилаб беради.

"Биз нима бўлаётганини тушунишимиз ва жуда кеч бўлмасдан жавоб беришимиз керак", деб қўшимча қилган Маккаллум.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия разведка МИ5

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг