Ғарб давлатлари Суриядаги можарони ҳал қилишга чақирди

Олам

image

Сурияда жангарилар мамлакат армиясини Ҳалаб шаҳридан қувиб чиқаргандан сўнг, АҚШ, Британия, Германия ва Франция можарони ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия Суриядаги можаро тарафларини эскалацияга чақирган ва мамлакатдаги низоларни тўхтатиш кераклигини таъкидлаган.

“Биз Суриядаги вазиятнинг ёмонлашувини диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва барча томонларни деэскалацияга, тинч аҳоли ва инфратузилмани ҳимоя қилишга, бошқа сургунлар ва гуманитар ёрдам узилишларининг олдини олишга чақирамиз”, деди НАТОнинг тўртта давлати қўшма баёнотида.

Ҳужжатда таъкидланишича, можаронинг ҳозирги авж олишини фақатгина БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сонли қарорига биноан Сурия раҳбарлиги остида сиёсий ҳал қилиш мумкин.

БМТнинг олий органи Сурия уруши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилган. 2015 йил 18 декабрдаги 2254-сонли резолюция Дамашқдаги ҳукумат ва мухолифат ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан Сурия ва Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилганди. Блинкен ва Фидан Ғазо сектордаги гуманитар саъй-ҳаракатлар, урушни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилиш зарурати ҳақида гаплашган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия АҚШ Франция Сурия Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг