Гандбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Спорт 1171
image

Иорданияда ўтказилаётган гандбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Зафар Азимов шогирдлари мезбон Иордания ганболчиларига қарши кечган баҳсда 34:26 ҳисобида ғалабага эришди. 

Қайд этиш керакки, ушбу ғалаба эвазига Ўзбекистон гандбол терма жамоаси кучли олтиликдан ўрин олди. Мусобақа регламентига кўра, қитъа биринчилигида 1-6-ўринларни қўлга киритган жамоалар жорий йил Испанияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мундиалда иштирок этади. Бунга қадар, терма жамоа 1997 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 21-ўринни эгаллаган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.7
t
×