Гаитида сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

Гаитида сўнгги кунларда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Frans Press” хабар берди.

Бир неча кун аввал бошланган ёмғирлар мамлакатнинг 10 та вилоятидан 7 тасида сув тошқини ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган. 

БМТ маълумотларига кўра, 37 минг киши жабр кўрган, 13 мингдан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Маҳаллий қутқарувчилар 11 киши бедарак йўқолганини маълум қилган.

Айниқса, мамлакат пойтахти Порт-о-Пренсдан 30 километр ғарбда жойлашган Леоган шаҳри жабр кўрган. У ерда 3 та дарё ўз қирғоғидан чиқиб кетган.

Леоган шаҳрида ҳозирда озиқ-овқат, сув ва тиббий буюмлар етишмаяпти.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Гаити сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг