“Гадой аразласа тўрвасига зиён”. Захарова Арманистоннинг КХШТдан ранжиганига муносабат билдирди

Олам

image

Ереван расмийларининг Арманистоннинг КХШТдан чиқиши ҳақидаги тортишувлари ўз хатолари учун жавобгарликни бўйинларидан соқит қилишдир. Ушбу фикрни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова кеча, 22 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Арманистоннинг ўз сўровларига Россиядан жавоб олмагани оқибатида бошқа бир муқобил излашга мажбур бўлгани ҳақидаги тушунтиришлари ва Арманистон КХШТни тарк этмаётгани ҳақидаги баёнотлари – менимча, бу шунчаки ўзларининг нотўғри ҳаракатлари учун жавобгарликни гарданидан соқит қилишдир”, дейди Мария Захарова.

Шунингдек, у Ереван расмийларининг векторни ўзгартирмасдан, Арманистоннинг ташқи сиёсат йўналишини диверсификация қилиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берган. 

“Мен буларнинг барчасини нафақат баёнотлар шаклида эшитишни, балки ҳаммаси амалда қандай кўринишини тушунишни истардим", деб давом этган Захарова.

Унинг сўзларига кўра, бу риторика ҳақиқий ниятларни яшириш учун очиқ уринишдир.

"Гап республиканинг ташқи сиёсатдаги йўналишини тубдан ўзгартириш ҳақида кетаётгани аниқ", дейди Россия ТИВ расмий вакили.

Унинг таъкидлашича, тегишли сиёсат Ереван томонидан Ғарбнинг аниқ таклифи билан олиб борилмоқда.

“Бошқа томондан, улар буни ҳар томонлама камуфляж қилишга (бироз ўзгартириш) ҳаракат қилмоқда ва шу йўл билан бир хил даражадаги ёрдам ва махсус муносабатларни сақлаб қолишлари мумкинлигига ишонади. Буларнинг барчаси яққол кўриниб турибдики, буни сўзлар ёки формулалар ортига яшириб бўлмайди”, дея хулоса қилган дипломат.

Хабарингиз бор, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога Минскга бориш нияти йўқлиги, 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХШТ саммитида иштирок этмаслигини маълум қилганди. Бунга жавобан Мария Захарова Арманистоннинг КХШТ тадбирларида иштирок этишдан бош тортиши унинг халқи манфаатларига жавоб бермаслигини билдирди.

КХШТга аъзо давлатлар вазирлари ва давлат раҳбарларининг учрашувларига Беларусь резиденти Александр Лукашенко мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Мария Захарова КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг