Гаага суди Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди
Олам
−
07 Декабрь 2021
5162БМТнинг Гаагадаги Халқаро суди Арманистоннинг Озарбайжонга қарши “ҳарбий асирларни зудлик билан қайтариш тўғрисида”ги даъвосини қаноатлантирмади. Бу ҳақда инстанция сайтидаги хабарда айтилади.
Қайд этилишича, ташкилот арман томонининг Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Қорабоғда эришилган ғалаба шарафига ташкил этилган “ҳарбий қурол-аслаҳа паркини ёпиш” ва “Озарбайжон томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш ҳақидаги” даъволарини ҳам рад этган.
Халқаро суд Ереван юқоридаги масалалар бўйича асосли далиллар келтира олмаслигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, суд Арманистондан озарбайжонларга нисбатан ирқий адоват қўзғатилишининг олдини олишни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Озарбайжон Арманистоннинг 10 нафар ҳарбий хизматчисини Ереванга топширди. Арманистон, ўз навбатида, Озарбайжонга Баку назоратига ўтган бир қатор ҳудудларнинг миналанган майдонлари харитасини берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь