G7 Ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши қўшма баёнот эълон қилди

Олам

image
Захарова Зеленскийни “юраксиз худбин” деб атади north_east

Захарова Зеленскийни “юраксиз худбин” деб атади

Катта еттилик (G7) давлатлари Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари бугун, 19 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига бағишланган конференция чоғида Украина чегараси бўйлаб тизилган Россия қўшинидан қаттиқ ҳавотирда эканлигини билдирган. Бу ҳақда конференция якунида эълон қилинган қўшма баёнотда сўз борган. 

“Биз Украина билан чегара бўйлаб, ноқонуний равишда аннекция қилинган Қрим ва Беларусда Россия ҳарбийлари сонининг ортиб бораётгани сабабли юзага келган таҳдиддан жиддий хавотирдамиз. Асоссиз ва оқлаб бўлмас ҳаракатлар ўлароқ, Россия ҳарбий имкониятларининг кучайиши, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа қитъаси ва глобал миқёсда ер юзига таҳдид солаётган энг йирик хавфдир”, дейилади қўшма баёнотда. 

Шунингдек G7 лик Минск келишувларини тўлиқ амалга ошириш борасида, Норманд форматидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Биз Украина шарқидаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишда Минск келишувини тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича “Норманд форматидаги” музокараларни олиб бораётган Германия ва Франциянинг саъй-ҳаракатлари қадрлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади эълон қилинган қўшма баёнотда. 

Бундан ташқари, баёнотда айтилишича, G7 давлатлари Минск келишувларини амалга ошириш борасидаги Киевнинг интилишларини ҳам қўллаб-қувватлайди. 

“Биз Президент Владимир Зеленскийнинг Украина Минск келишувларига қатъий содиқлиги ва бу жараёнга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлиги таъкидланган баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз. Келишувлар борасида Украина илгари сураётган ташаббуслар, Россия ҳукумати ва Ғарб билан музокара олиб бораётган Кремль расмийлари томонидан диққат билан ўрганиб чиқилиши керак”, дея қўшимча қилинади G7 баёнотида. 

Конференция давомида “Еттилик” гуруҳи Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

“Биз Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган суверенитети, чегаралари ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Биз хавфсизликка таҳдид сифатида давом этаётган провокациялар ва беқарор ҳаракатларга қарши Украинанинг вазмин позициясини олқишлаймиз”, дейилади G7 давлатларининг Ташқи ишлар вазирликлари эълон қилган қўшма баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, бунда аввал Мюнхендаги ушбу конференция давомида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россияни Украина билан чегарадош ҳудудлар бўйлаб жойлаштирилган қўшинларни ортга қайтаришда қатъий қадам ташлашга чақиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг