Захарова Зеленскийни “юраксиз худбин” деб атади
Олам
−
19 Февраль 2022
12508Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Мария Захарова Украина Президенти Владимир Зеленскийни “Донбасс аҳолисининг ўзи ҳужумларни уюштираётгани ва ёлғон хабар тарқатаётгани” ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб, уни “юраксиз худбин” деб атаган.
“Ўз ҳис-туйғуларимни қўштирноқдан ташқарида изҳор қилмоқчиман. Гарчи, бу ҳолатда бундай қилиш мен учун жуда қийин бўлса ҳам. Донбасс аҳолисига нисбатан "уларнинг ўзлари ҳужумни бошлади" деган баёнотни, ДХР ва ЛХРда йиллар давомида қанчадан-қанча одам ўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, фақатгина юраксиз худбин одам айтиши мумкин", деб ёзган ўзининг Telegram-каналида.
Бундан ташқари, Захарованинг қўшимча қилишича, Украинадаги ЕХҲТ Махсус мониторинг миссияси (МММ) Донбассдаги отишмалар давомида “кўпроқ ҳужум Киев назорати остидаги кучлар томонидан уюштирилгани”ни қайд этган.
“Балки шунинг учун ҳам Вашингтон Миссия кузатувчилари орасидаги АҚШ фуқароларини олиб чиқиб кетгандир. Ёлғонга гувоҳлар орасида америкаликлар бўлмаслиги учун. Бўлмаса, улар ўз ҳукуматини ёлғончиликда айблаши мумкин эди”, дея таъкидлаган россиялик дипломат.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг шарқий ҳудудларида жойлашган россияпараст, ўзини суверен дея атовчи ҳудудлар - тан олинмаган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикаси (ДХР) етакчилари кеча, 18 февраль куни аҳолини Россияга эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берган.
Украина таркибидан ажралиб чиқиш ҳаракатида бўлган икки ҳудуд жорий йилнинг 17 февраль куни Украина ҳарбийлари Донбассга ҳужум қилганини рўкач қилиб, Киевни айбламоқда. Аммо, расмий Киев ЛХР ва ДХР томонидан Украина ҳудудига 60 маротаба ўқ узилганини айтмоқда. Ҳатто, баъзи ҳужумлар оғир артиллериялар ёрдамида уюштирилгани маълум қилинган.
Расмий Киев ЛХР ва ДХРни Россия ҳужумга ўтиши учун баҳона яратиш мақсадида, Украина уларга биринчи ўт очгани ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатишда айблаган.
ЛХР ва ДХР ҳужум бошлангани ортидан ўз фуқароларини Россия ҳудудига эвакуация қила бошлаган.
LiveБарчаси