G7 нинг навбатдаги саммити қачон ва қаерда бўлиши айтилди
Олам
−
22 Май 2023
5055Келгуси йили G7 раислигига ўтадиган Италия, жанубий Пуглиа минтақасида Европа парламенти сайловларидан кейин лидерлар саммитига мезбонлик қилади. Бу ҳақда республика Бош вазири Жоржиа Мелони ҳукумат сайтида эфирга узатилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз, ўзингизга маълумки, “Катта еттилик” гуруҳига раисликни ўз зиммамизга олмоқдамиз. Тегишли равишда 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Европа сайловларидан сўнг дарҳол етакчилар саммитини ўтказишни кутмоқдамиз. Уни ўтказиш учун биз Пуглиани танладик. Биз дунё етакчиларини жанубга олиб келамиз”, деб эълон қилган Мелони.
Унинг таъкидлашича, Италия саммити кун тартибидаги мавзулар орасида Ўрта ер денгизи ва Африка бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19-21 май кунлари Япониянинг Хиросима шаҳрида G7 саммити бўлиб ўтди. Унинг кун тартибида асосий эътибор Украинадаги уруш ва Хитойнинг ўсиб боришига қаратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь