G7 давлатлари Россияга экспортни тўлиқ тақиқлашдан бош тортди – “Bloomberg”

Олам

image

G7 мамлакатлари Россияга экспортни тўлиқ тақиқлашдан бош тортди, муқобил сифатида етказиб бериш бўйича мавжуд чекловларни кенгайтиришни танлади. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, G7 етакчилари Хиросима саммитида қабул қилиши керак бўлган баёнот лойиҳасида дори-дармон, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқатдан ташқари барча экспортни тақиқлаш банди мавжуд эмас. 

Эмбарго ўрнига G7 Россия ҳарбий машинаси учун муҳим бўлган тақиқланган нарсалар рўйхатини кенгайтиради. Гап саноат ускуналари, электротехника ва саноат ишлаб чиқариши, қурилиш, транспорт ва тадбиркорлик хизматлари учун бошқа товарлар ҳақида бормоқда.

Амалдаги режимга мувофиқ, Россия Федерациясида барча товарларни экспорт қилишга рухсат берилади, санкциялар остидагилар бундан мустасно.

Россияга экспортни тақиқлаш

2023 йил апрель ойи охирида Украинанинг баъзи асосий иттифоқчилари, жумладан, Қўшма Штатлар Россияга экспорт қилинадиган маҳсулотларни тўлиқ тақиқлаш масаласини кўриб чиққанди. Бу Россия Федерацияси бошлаган уруш туфайли унга нисбатан иқтисодий босимнинг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Бу ғоя баъзи мамлакатлар Россияга катта ҳажмдаги товарларни экспорт қилишда давом этаётганлигидан келиб чиқади.

Шунингдек, Европа Иттифоқи яқин орада Россияга қарши 11-санкция пакетини қабул қилишни режалаштирмоқда. Россия газини Европага қувурлар орқали етказиб беришни тақиқлаши кутилмоқда. Бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери биринчи жиддий газ эмбаргосидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия экспорт G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made