G20 йиғилиши қўшма баёнотсиз якунланадиган бўлди – “Reuters”

Олам

image

Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида (Гужарат штати) бўлиб ўтаётган G20 давлатлари молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг йиғилиши иштирокчилар ўртасида Украина мавзусидаги келишмовчиликлар туфайли қўшма баёнотсиз якунланмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 июль куни Ҳиндистон ҳукуматидаги манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.

Ҳиндистоннинг тадбир учун таклиф қилган кун тартибини барча иштирокчилар маъқуллаган бўлсада, аксарият Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаш позициясида туриб олган. Бошқа тарафдан эса Россия ва Хитой бунга қарши чиқмоқда. Натижада Ҳиндистон мезбон давлат сифатида G20 аъзоларининг барчаси учун мақбул бўлган якуний коммунике ишлаб чиқа олмаган.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтган шундай йиғилишда қўшма баёнот қабул қилинган, бироқ Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаш ҳақидаги гаплар ундан олиб ташланган эди. Ўшанда ҳам Москва ва Пекин буни маъқулламаган эди.

Маълумот учун, G20 мамлакатлари молия вазирлари ва Марказий банки раҳбарларининг Гандинагардаги учрашуви бугун, 18 июль куни кечқурун якунланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ҳиндистон Украина G20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг