Фюри ва Нганну Саудияда жанг қилишга келишиб олди
Спорт
−
11 Июль 2023
3832Британиялик проф боксчи Тайсон Фюри ва собиқ UFC жангчиси Саудия Арабистонида бокс қоидалари асосида жанг қилишга келишиб олди. Бу ҳақда журналист Майк Коппингер хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тўқнашув 28 октябрь куни пойтахт Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирнга кўра, боксчи ва ММА жангчиси ўртасидаги баҳс кўргазмали жанг фонида ташкил этилади.
Маълумот учун, Фурй профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, 33 та ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этган. У декабрь ойида ватандоши Дерек Чисорани мағлуб этди ва Жаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги унвонини муваффақиятли ҳимоя қилганди.
UFC билан янги шартномадаги муаммолар сабаб хайрлашган Нганну эса ММА'да 20 та жанг ўтказиб, фақат 3 тасида мағлубиятга учраган. У UFC'ни оғир вазн тоифасидаги чемпионлик мақомида тарк этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь