ФВВ Сирдарёдаги сув тошқини бўйича сўнгги маълумотларни тақдим этди
Жамият
−
04 Май 2020
16592Хабарингиз бор, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида сув тошқини юз берган, оқибатда катта ҳудуд сув остида қолган эди. Шу сабаб ўша ҳудудларда яшовчи аҳоли зудлик билан эвакуация қилинган, кейинчалик ҳам вертолётлар ёрдамида у ерда қолиб кетган одамлар қутқарилган эди. Шундан сўнг ҳукумат комиссияси тузилди, Президент Шавкат Мирзиёев воқеа жойига ташриф буюриб, офатни бартараф этишга оид зарур кўрсатмаларни берди. Айни дамда тошган сувни тортиб олиш ва бошқа техник ишлар олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, фавқулодда вазият ўчоғига жами 1200 дан ортиқ махсус-муҳандислик техникаси сафарбар этилган.
Бундан ташқари, 80 дан ортиқ ёнғин ўчириш машинаси, 100 дан ортиқ мотопомпа ёрдамида билан сув тортиб олинди.
“Сув босган ҳудуднинг катта қисмида сув камайди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.
Таъкидланишича, хавфсиз деб топилган жойларга фуқаролар қайтишни бошлаган.