ФВВ “Қамчиқ” довонидан ўтадиган ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Фойдали
−
07 Декабрь 2020 6215 1 дақиқа
Бугун, 7 декабрь куни, тушдан кейин “Қамчиқ” довонида қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда довонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини илтимос қилинган.
Эслатиб ўтамиз, келаётган ҳафта Ўзбекистонда қорли ва қуруқ совуқли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жумладан, эртага, 8 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь