ФВВ Чимёнда қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди
Жамият
−
13 Декабрь 2019 6767 1 дақиқа
Чимён тоғида қор кўчкиси хавфи юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 13 декабрь соат 8:00 дан 14 декабрь соат 8:00 гача Чимён тоғи ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинган.
“Ҳурматли дам олиувчилар! Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ва “Эҳтиёт бўлинг – қор кўчкиси хавфи” белгилари илинган ҳудудларга кирмаслигингизни сўраймиз”, - дейилади вазирлик хабарида.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь