Футзал: Жаҳон чемпионатининг финалчилари маълум

Спорт

image

Литвада давом этаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида иккинчи ярим финал ўйини якунланди ва Португалия терма жамоаси финалга йўл олди.

Европа чемпионати ғолиби ҳисобланган Португалияга Қозоғистон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда ҳар икки жамоа биттадан гол киритди. Якунда баҳс ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди ва унда Рикардиньо етакчилигидаги португалиялик футзалчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, Португалия термаси жорий йилнинг 3 октябрь куни сўнгги Мундиал ғолиби Аргентина билан баҳс олиб боради. 2016 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида ҳам икки жамоа тўқнаш келган ва “альбиселесте” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Қозоғистон эса, 3-ўрин учун баҳсда 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланган Бразилия билан “ҳисоб-китоб” қилади.

Маълумот учун, жорий йилги ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор нимчорак финалга қадар етиб борди ва азалий рақиб Эронга имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Литва Аргентина Португалия финал ЖЧ

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг