Футзал: Ўзбекистон Мозамбик устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Спорт

image

Таиланднинг Банкок шаҳрида давом этаётган футзал бўйича “Continental” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси Мозамбикни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 

Мусобақанинг иккинчи турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари рақиблар дарвозасига жавобсиз 10 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Акбар Усмонов ва Ихтиёр Ропиев дубл қайд этган бўлса, Илҳомжон Ҳамроев, Анасхон Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Хушнур Эркинов, Дилшод Раҳматов ҳамда Музаффар Аҳаджонов биттадан гол уриб, йирик ҳисоб қайд этилишини таъминлади. 

“А” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон дастлабки турда Косово терма жамоаси устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Сўнгги турда мезбон Таиланд терма жамоаси билан учрашувдан аввал ярим финал йўлланмаси қўлга киритилди. 

Мусобақада, шунингдек, Эрон, Тожикистон, Миср ва Литва жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси жорий йилнинг 12 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Литва Жаҳон чемпионати Футзал Мозамбик

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг