Футболга регби қоидалари кириб келиши мумкин

Спорт

image

Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) топ футбол мусобақаларида регби спорт турининг айрим қоидаларини қўллаб кўрмоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Манбага кўра, Англия чемпионатининг янги мавсумида футболчилар 10 дақиқага майдондан четлатилиши мумкин, яъни бу жазо қизил карточкага тортмайдиган, аммо барибир жиддий бўлган қоидабузарлик учун ишлатилади.

28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда 10 дақиқага четлатилиш қоидасига мос вазият сифатида мутахассислар италиялик ҳимоячи Жоржо Кьеллини томонидан Европа чемпионати финалида Англия терма жамоаси футболчиси Букайо Сакага нисбатан қилган қўполлигини кўрсатди. Ўшанда италиялик футболчига фақат сариқ карточка кўрсатилганди. Ғоя муаллифларининг фикрича, ўша эпизодда Кьеллинини 10 дақиқага майдондан чиқариб юбориш идеал қарор бўларди. 

IFAB, шунингдек, футболчи томонидан ҳакамни ҳақорат қилгани учун вақтинчалик 10 дақиқалик дисквалификацияни жорий этиш, фақат жамоа сардорига ҳакам билан мулоқот қилиш имкониятини бериш қоидасини ҳам кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Футбол Англия Букайо Сака

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг