Футболдаги офсайд қоидасига ўзгартириш киритилади
Спорт
−
01 Июль 2023 7982 1 дақиқа
FIFA ва Халқаро футбол ассоциацияси уюшмаси (IFAB) футболдаги ўйиндан ташқари ҳолат (офсайд) қоидаларига ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур ўзгариш ҳужумкор ўйинни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Унга кўра, эндиликда ҳужум қилаётган ўйинчининг тана қисми охирги ҳимоячи билан бир чизиқда турса, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди.
Шунингдек, ҳужумдаги футболчининг бутун танаси рақиб ҳимоячисидан олдинда бўлса, бу ҳолатда офсайд расмийлаштирилади.
Дастлаб бу қоида Италия, Швеция ва Нидерландияда қўлланилиши маълум қилинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь