Футболчи ва мухлислар Шомуродовни яхши кўради – Раньери

Спорт

image

“Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери Европа лигаси умумий босқичи 8-тури доирасидаги “Айнтрахт”га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

“Айнтрахт”га қарши баҳсда Шомуродов захирадан майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб гол урди.

“Мен унга биз билан қолишини айтдим. Барча йигитлар ва мухлислар Шомуродовни яхши кўради, чунки у биз хоҳлаган ҳамма нарсани бера олади. Мен у билан аллақачон “Кальяри”да ишлаганман, у доим табассум қилади, гарчи баъзида у мени ғазаблантирса ҳам! Мен унга агар кетсанг, ким мени жаҳлимни чиқаради?! деб айтдим”, дейди Раньери.

Маълумот учун, “Рома” Европа лигаси умумий турнир жадвалида 15-ўринни эгаллади ва энди жамоа турнир плей-офф босқичида иштирок этади. Бугун, 31 январь куни мусобақанинг плей-офф босқичига қуръа ташланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг бошқа бир клуби “Венеция” Шомуродовнинг ижараси бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Клаудио Раньери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг