Футбол юлдузи Ҳабибни “жангга” чорлади
Спорт
−
30 Сентябрь 2019
8767АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлэкси“ футбол клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович янги "Челленж" яратди.
У мазкур чорловни “MatrixChallenge” деб номлади. Видеода Златаннинг жанг услубларидан фойдаланган ҳолда футбол тўпини ўйнаётганини кўришингиз мумкин.
Шунингдек, Иброҳимович енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга “жангга" чорлади.
Ўз навбатида, UFC чемпиони Ҳабиб ҳам Златанга жавоб қайтарди.“Бунинг барчаси "ахлат", деб ёзиб қолдирган Ҳабиб ўзининг “Instagram” саҳифасида.
Маълумот учун, Златан Иброҳимович 1981 йилда Швецияда туғилган. У фаолияти давомида "Аякс","Ювентус", "Милан", "Интер", "Барселона","ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" каби гранд жамоаларда ўйнаган.
LiveБарчаси