Футбол. Ўзбекистонлик аёллар КХДРга шармандали ҳисобда ютқазди

Спорт

image

Бугун, 3 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг аёллар футболи бўйича финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шимолий Корея Демократик Республикаси вакилларига қарши майдонга тушиб, 0:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўйиннинг дастлабки бўлимида тезкор гол қайд этилди. Унга 9-дақиқада Ҳонг Сонгок муаллифлик қилди.  Шунингдек, Ан Мёнгсонг (45 +2) ва Ри Ҳае-Ён (50)лар биттадан гол урган бўлса, Ким Кёнг-Ёнг учрашувнинг 18, 47, 63, 83, 90+2 дақиқаларида пента-трик қайд этди. 

Энди Мидори Хонда бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчи қизлар 6 октябрь куни Хитой - Япония ўйинида мағлуб бўлган жамоага қарши бронза медали учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё ўйинлари КХДР Ханчжоу аёллар футболи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made