Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Буффон ўз жавобини айтди

Спорт

image

Фаолиятини якунлаган италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон испаниялик Икер Касильясни футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Жижи “Football Tweet”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мени барча даврларнинг энг яхши дарвозабони дейдиганларга раҳмат айтаман, бироқ футбол тарихидаги энг яхши посбон эмасман. Мен учун барча даврларнинг энг яхши дарвозабони испаниялик Икер Касильяс. У Европанинг энг катта клубида ҳам, терма жамоада ҳам йирик натижаларга эришган. Икернинг тажрибаси шуни кўрсатадики, у бошқалардан анча устун”, дейди Буффон.

Бу борада Буффон 2-ўринга “Бавария” ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойерни қўйди. Нойер ҳам клуб миқиёсида йирик натижаларга эришган ва терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Футбол тарихидаги энг яхши дарвобонлар рўйхатида Буффон ўзини 3 ёки 4-ўринда кўришини айтди.

Маълумот учун, Жанлуижи Буффон шу йилнинг 2 август кунида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. У 17 йил давомида “Ювентус” таркибида 10 марта Италия чемпиони бўлди ва 5 марта Италия кубоги, 6 марта Суперкубокни қўлга киритди. Посбон 2006 йилда терма жамоа билан Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Икер Касильяс Жанлуижи Буффон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made