Футбол қоидаларига ўзгартириш киритилди

Спорт

image

Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (ХФАК) жамоаларга битта ўйинда бешта алмаштиришдан фойдаланишга рухсат берувчи қоидани доимий равишда тасдиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

“ХФАК ушбу қоидани (бешта алмаштириш билан — таҳр.) доимий равишда ўйин қоидаларига киритиш учун бутун футбол жамоатчилигидан ёрдам олди”, дейилади хабарда.

Қоидага кўра, халқаро ва миллий мусобақаларда жамоаларга бештагача ўйинчи алмаштиришга рухсат берилади. Ўзгартиришлар 2022 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзгартиришлар учун жамоалар ҳар бир ўйинда фақат уч марта ўйинни тўхтатиш ҳуқуқига эгалиги ўзгаришсиз қолдирилди. Шунинг учун барча ўзгартиришдан фойдаланиш учун танаффус вақтида ёки бирдан бир нечта янги ўйинчини майдонга тушириш керак бўлади. 

Жамоанинг ўйин учун аризасидаги захира футболчилари сони 12 нафардан 15 нафарга оширилиши мумкин. Шунингдек, йиллик йиғилиш аъзолари футболчида мия чайқалиши шубҳа қилинган тақдирда мажбурий алмаштириш қоидасини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши ҳакамларга ҳурматсизлик муаммосини, шунингдек, уларнинг футбол майдонида хавфсизлигини таъминлаш масаласини кўриб чиқди. Ташкилот аъзолари ҳакамлик судьяларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқади. Эҳтимолий ечимлардан бири ҳакамлар кийимидаги тана камералари бўлиши мумкин.

2020 йилнинг май ойида Европа чемпионатлари, шунингдек, халқаро турнирларда пандемия сабабли ўйин давомида одатдаги учта ўрнига бешта алмаштиришга рухсат берилгнади. Кейинчалик ХФАК 2020/21 йилги мавсум учун бешта алмаштириш қоидасини узайтирди, янгиликни жорий этиш қарорини эса ҳар бир миллий чемпионат раҳбарияти мустақил равишда қабул қилиши мумкин эди. Премьер-лигада 2019/20 йилги мавсум якунлангач, ушбу қоида бекор қилинди, мураббийларга учта алмаштиришга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол

Баҳолаганлар

704

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг