Футбол бўйича Англия чемпионатининг сўнгги турлари мамлакат ҳудудида ўтказилмайди

Спорт 3898
image

Англия Премер-лигаси мавсумни Австралияда якунлаши мумкин. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар қилди.

Премер-лига ва клуб вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда учрашувларни қайта бошлаш вариантлари муҳокама қилинди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, футбол агенти Гари Уилямс Австралиянинг Перт шаҳрида Англия чемпионатини якунлаш бўйича таклиф берган. У бу ерда футболчилар мавсум охирига қадар хавфсиз ва қулай шароитларга эга бўлишларига ишонч билдирган.

Уилямснинг бу таклифини Англиядаги баъзи футбол клублари ва Австралия расмийлари бу ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Перт шаҳри расмийси қуйидагича фикр билдирди:

“Перт Австралиядаги спорт оламининг маркази. Бизда тоза ҳаво ва яхши иқлим бор. Агар шундай қарорга келинса, жуда яхши бўлар эди”, дейди Перт сенатори Глен Стерл.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Англия футбол чемпионати коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилди. Чемпионат жадвалида Ливерпул жамоаси пешқадам бўлиб турибди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
t
×