“Фулҳэм” “Реал”нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Лондоннинг “Фулҳэм” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси икки футболчиси – Гонсало Гарсия ва Сесар Паласиосларни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, лондонликлар ҳар икки футболчи билан 2031 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

ОАВ маълумотларига кўра, икки трансфернинг умумий қиймати тахминан 50 миллион еврога тенг. 22 ёшли Гонсало Гарсия учун “Фулҳэм” қарийб 40 миллион евро тўлаган. 21 ёшли Сесар Паласиоснинг трансфери 10 миллион еврони ташкил қилган.

Келишувга кўра, ҳар икки футболчининг иқтисодий ҳуқуқларининг 70 фоизи “Фулҳэм”га ўтган, “Реал Мадрид” эса келажакдаги эҳтимолий трансферлардан 30 фоиз улушни сақлаб қолган.

Маълумот учун, Гонсало Гарсия “Реал Мадрид” асосий жамоаси сафида 51 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урган. Сесар Паласиос эса “қаймоқранглилар” таркибида еттита расмий ўйинда майдонга тушган.

Эътиборлиси, ҳар икки футболчи Лондонда яна собиқ устози Альваро Арбелоа қўл остида тўп суради. Арбелоа улар билан аввал “Реал Мадрид” тизимида ишлаган ва кейинчалик асосий жамоага жалб қилган эди.

Янги футболчилар жорий йилнинг 7 август куни “Кристал Пэлас”га қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилишлари мумкин. “Фулҳэм” Премьер-лигадаги янги мавсумни жорий йилнинг 24 август куни сафарда “Челси”га қарши баҳс билан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб “Челси”ни “Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Хаби Алонсо бошқаради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг