Фуқаролар Абдулла Арипов номидан тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирилди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
27242Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов номидан сохта ва ёлғон ахборот тарқатиб, фирибгарлик қилинмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан Бош вазир Абдулла Арипов номидан унинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида “Law firm Justice” номли фирма орқали ҳалол савдо йўлга қўйганлиги таъкидланиб, сохта ва ёлғон хабар тарқалмоқда.
Унда Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда.
Киберхавфсизлик марказининг урғулашича, бу хабарлар ёлғон, фейк.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз”, дейилади марказнинг фуқароларга мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси Қамариддин Шайхов ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокидаги видео, уларнинг овозлари сунъий интеллектга асосланган дастурлар орқали, тарқатилган эди.
Унда қайд этилишича, фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси ва бош муҳаррири Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли ва тадбиркор Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевларнинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳамда Telegram мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Раида” номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда.
Киберхавфсизлик маркази фуқаролардан виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ишонмасликни сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь