“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда

Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 7 декабрда қабул қилинган Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Сўзга чиққан сенаторлар репродуктив саломатлик масалалари, умуман фуқаролар соғлиғини, оналик ва болаликни сақлаш, ҳар томонлама ва уйғун баркамол авлодни шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишлари эканини таъкидладилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қонуннинг мақсади – аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш, бепуштликнинг олдини олиш ва уни даволаш соҳасидаги жамоат муносабатларини тартибга солишдир. Қонуннинг ҳуқуқий тартибга солиниши мамлакат фуқаролари саломатлигини, уларнинг соғлом ва бахтли оила яратиш имкониятларини таъминлашга қаратилган.

Қонунда асосий принциплар белгиланган бўлиб, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлашни ташкил этишнинг барча босқичларида тиббий хизматлар қулайлиги ва сифатлилиги, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш ва оилани режалаштириш бўйича давлат томонидан кафолатланган хизматлар ҳажмини таъминлаш, шахсий ҳаётга аралашувдан ҳимояланиш, шахсий ва оилавий сирни сақлаш, инсонпарварлик, инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, репродуктив муаммоларни ҳал қилишда ахборотнинг махфийлиги, репродуктив саломатликни сақлаш масалаларида эркаклар ва аёлларнинг тенглиги шулар жумласидандир. 

Бундан ташқари, ҳужжатда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланган: 

•    фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш; 
•    фуқароларнинг саломатлигини сақлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш; 
•    ота-оналарда соғлом болалар туғиш учун жавобгарлик ҳиссини пайдо қилиш орқали уларда бунинг учун онгли муносабатни шакллантириш ва ҳоказо.

Мазкур Қонун аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш тизимини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйишга кўмаклашиши таъкидланди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлиси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made