Freedom House Ўзбекистонни “эркин бўлмаган” давлат деб топди

Жамият

image

Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти “Freedom in the World 2021” рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон максимал 100 баллдан 11 балл йиғиб, яна бир бор “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистонликларнинг сиёсий ҳуқуқлари 40 баллдан 2 балл, фуқаролар эркинликлари даражаси 60 баллдан 9 балл билан баҳоланди.

МДҲ мамлакатлари рейтингида:

•    Молдова – 61 балл/қисман эркин
•    Украина – 60 балл/қисман эркин
•    Арманистон – 55 балл/қисман эркин
•    Қирғизистон – 28 балл/эркин эмас
•    Қозоғистон – 23 балл/эркин эмас
•    Россия – 20 балл/эркин эмас
•    Беларусь – 11 балл/эркин эмас
•    Ўзбекистон – 11 балл/эркин эмас
•    Озарбайжон – 10 балл/эркин эмас
•    Тожикистон – 8 балл/эркин эмас
•    Туркманистон – 2 балл/эркин эмас

Рейтингга 100 балл йиғган Швеция, Норвегия ва Финляндия бошчилик қилган. Улардан кейинги ўринларни Янги Зеландия (99), Канада, Уругвай ва Голландия (ҳар бири 98 балл) эгаллаган.

Тибет ва Сурия (ҳар бири 1 баллдан), Жанубий Судан, Эритрея ва Туркманистон (ҳар бири 2 баллдан), шунингдек, Шимолий Корея (3 балл) энг ёмон натижа кўрсатган.

Freedom House ўз ҳисоботида бутун дунё бўйлаб эркинлик даражаси 15 йил кетма-кет пасайиб бораётганини таъкидламоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда 54 мамлакат эркин эмас — бу 2006 йилда глобал эркинликнинг пасайиши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. 


Мақола муаллифи

Теглар

инсон ҳуқуқлари

Баҳолаганлар

655

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг