Француз сайёҳлари Испанияда чўкиб кетди
Олам
−
20 Август 2019
3515Испаниянинг Жирона шаҳрида тўрт ёшли бола ва унинг 29 ёшли отаси соҳил бўйида чўкиб кетди, дея хабар беради РИА Новости.
Қутқарувчилар боланинг жасадини сувда кўрган ва қутқаришга шошилган. Бола беҳуш қуруқликка судраб олиб келинди ва қайта жонлантиришга ҳаракат қилинди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Бу воқеадан ларзага келган унинг онаси бирдан эри ҳам ғойиб бўлганини англади. Испания фавқулодда хизматлари тезда қидирув ва қутқарув ишларини бошлади. Бунга полиция ходимлари, ўт ўчириш бригадаси ва махсус техникалар жалб қилинган. Вертолёт, реактив чанғи ва қайиқ ҳам бўлган. Бир ярим соат ўтгач, эркак кишининг жасади уч метр чуқурликда топилган.
Маьлумотларга қараганда оила Испанияга Франциядан таътилда келган.
Полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда ва оила аъзоларидан айрилган аёлга психологик ёрдам кўрсатилмоқда.